Тошкентда «Дамас» 4 ўқувчини уриб юборди, қурбон бор

Кеча, 2 октябр куни Янгиҳаёт тумани Чинор ва Полвонёр кўчалари кесишмасида 2001 йилда туғилган А.К. ишончнома асосида “Дамас”ни бошқариш давомида бошқарувни йўқотган. Оқибатда йўл четида турган вояга етмаган пиёдаларни уриб юборган ва “Нексия”га бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида пиёдалар – 10-синф ўқувчилари Г.К., С.М. ва Т.Х.лар ва иккала ҳайдовчи бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Яна бир пиёда – 10-синф ўқувчиси А.Й. ЙТҲ оқибатида олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага етказиш давомида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter