Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бошланган «мебел можароси» Самарқандда ҳал бўлди

Тошкентда бошланган «мебел можароси» Самарқандда ҳал бўлди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаро М.Р. Истеъмолчилар федерациясига мурожаат қилган.

Унга кўра, фуқаро 2022 йилнинг август ойида Тошкент вилояти М.Улуғбек туманида жойлашган «Mondelux Kitchen» МЧЖдан жами 79 миллион 500 минг сўмлик ошхона мебеллари тўпламини харид қилган.

Мазкур мебелларнинг гранит тош қисми сифатиз бўлгани сабабли, фуқаро уни алмаштириб бериш учун МЧЖ раҳбариятига бир неча марта мурожаат қилган, лекин муаммо ўз ечимини топмаган.

«Mondelux Kitchen» МЧЖнинг бош корхонаси Самарқанд вилоятида жойлашганлиги боис, мазкур мурожаат Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти маъсул ходимлари томонидан ўрганилди.

Натижада, МЧЖ раҳбар ва ходимларига амалдаги қонун талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, 30 март куни истеъмолчининг харид қилган мебеллар тўплами янгисига алмаштирилиб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг