Тошкентда бир кунда бешта бола ўғирлангани бўйича хабар изоҳланди
Ижтимоий тармоқларда «27.04.2022 йилда Тошкент шаҳрида бешта бола ўғирланган», деб бошланувчи хабарлар тарқалмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, мазкур хабар ёлғон бўлиб, пойтахтда бола ўғирлиги қайд этилмаган.
«Ҳар қандай маълумотни тарқатишдан олдин расмий ташкилотлардан маълумот олишни тавсия этамиз. Унутманг! Ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик бор!», дейилади ИИББ хабарида.
Ҳозирда бу каби ёлғон хабарларни тарқатаётган шахслар бўйича текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter