Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгаради ва янгилари очилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сонли қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги мавжуд автобус йўналишлари тармоғини қайта кўриб чиқилмоқда.
Автобус йўналишлари ҳаракатини мувофиқлаштиришнинг навбатдаги босқичида, 2021 йилнинг 1 август кунидан бошлаб, 9 та (50, 56, 63, 82, 86, 100, 103, 105, 124-сонли) йўналишлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритиш ва 2 та янги (7, 181-сонли) йўналишларни очиш режалаштирилмоқда.
Йўналишлар ҳаракатига киритилаётган ўзгартиришлар қуйидаги чизмаларда келтирилган. Тўлиқ маълумот эса ушбу ҳаволада мавжуд.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter