Тошкентда аёлнинг юзига кислота сепиб қочганлар ушланди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 29 июнь куни номаълум шахслар Чилонзор 11-даҳасида безорилик оқибатида Л.К. исмли аёлнинг юзига кислота суюқлигини сепиб юбориб, воқеа жойидан яширинган.
Олинган жароҳат оқибатида Л.К. касалхонага ётқизилган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи Н.А., Ш.Н., Д.А. ва Ҳ.А.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter