Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди (фото)
Бугун, 29 феврал куни тонгда Тошкент шаҳрида йўловчи автобуси ва «Treker 2» автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Xabar.uz»га маълум қилинишича, автобус Янги Ўзбекистон - Жасорат кўчалари кесишмасида қарама-қарши томондан келаётган «Treker 2» автомобилига йўл бермагани оқибатида тўқнашув юз берган. «Treker» катта тезликда ҳаракатлангани айтилади.
Енгил автомобил ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган, автобусда йўловчилар бўлмаган.
Айтишларича, «Treker 2» ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter