Тошкентда аянчли ҳодиса: аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди
Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғинда аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлди.
«Дарё» нашрининг хабар беришича, воқеа Яшнобод туманидаги хонадонларнинг бирида 18 декабрь куни юз берган, ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Маълум бўлишича, ушбу ёнғин оқибатида 28 ёшли аёл ҳамда 8 ва 5 ёшдаги икки қиз вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу ёнғин ҳақида ФВВ ва ФВБ ҳозирча ҳеч қандай маълумот эълон қилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter