Тошкентда автобусларга видеокамералар ўрнатиш бошланди
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан автобусларга видео кузатув камералари ўрнатилиши бошланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабарида айтилади.
Дастлабки кузатув камералари «2 Автобус саройи» МЧЖ тасарруфидаги 5 та 24-йўналиш автобусларига ўрнатилди. Видео кузатувдан кўзланган асосий мақсад йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш дея кўрсатилган.
Хабарда айтилишича, жамоат транспорти мониторинги қуйидаги долзарб вазиятларни ҳал этишда ёрдам беради:
• Жиноят ва террорчилик ҳаракатларини олдини олиш;
• Жамоат транспортини бошқаришга масъул шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш;
• Фуқаролар ҳаёти ва мулкини жиноий омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш;
Шу билан бирга видео кузатув тизимининг асосий вазифаларидан бири йўл-ҳаракати хавфсизлиги сифатини яхшилашдир. Видео кузатувдан фойдаланиш шубҳали буюмлар, шубҳали шахслар, автобус жиҳозларига зарар етказиш ҳолатлари, йўловчилар қатнови ҳисобини юритиш, автоҳалокат ҳодисаларида мунозарали ҳолатларга аниқлик киритиш ва айбдор шахсларни аниқлаш (кўп ҳолларда автобус ҳайдовчисининг айбсизлигини исботлаш) ва ҳоказо ҳолатларни аниқлаш учун хизмат қилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ йил охиригача барча йўналишлар автобусларида видео кузатув камераларини ўрнатишни режалаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter