Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автобус ЙТҲга учради, ҳайдовчи шифохонага ётқизилган

Тошкентда автобус ЙТҲга учради, ҳайдовчи шифохонага ётқизилган

Тошкентда йўловчи автобуси ЙТҲга учради, ҳайдовчи жароҳат олди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ воқеа тафсилотларини маълум қилди. 

14 август куни 184-сонли автобус ҳайдовчи И.Б бошқарувидаги автобус Янгиҳаёт тумани, ТҲAЙ бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, «Aтлант қирилиш моллари дўкони» олдида автобус билан бир йўналишда ҳаракатланаётган тиркамали юк машинаси автобуснинг йўналишига ҳалақит бериши натижасида, ҳайдовчи автобусни аввал ўнг тарафдаги столбага, сўнг йўлни ажратувчи бетонли тўсиқга урилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобусдаги йўловчилар жароҳатланмаган, ҳайдовчи ўнг оёқ тизза пасини лат ейиш тан жароҳати билан 16-сонли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига юборилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг