Тошкентда автобус ва «Spark» тўқнашиб кетди
Кеча, 10 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида «Yutong» русумли йўловчи ташувчи автобус «Spark» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 10 август куни соат 16.20 ларда Учтепа тумани ТХАЙ - Пойгоҳ кўчалари кесишмасида 1963 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 386 СКА белгили «Yutong» русумли автобуси ҳамда 1989 йилда туғилган Р.Б. бошқарувида бўлган давлат рақами 70 Ҳ 954 СА белгили «Spark» русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter