Тошкентда автобус иштирокидаги ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди
6 январь куни Тошкентда Isuzu автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Натижада бир киши вафот этган.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, йўл қатнов қисмининг биринчи бўлаги (полоса) да ҳаракатланаётган пиёда тўсатдан автобус томонга мувозанатини йўқотиб йиқилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган (Ушбу ҳолат акс этган видео автобуснинг орқасида ҳаракатланиб кетаётган автомобилнинг видеорегистраторидан олинди).
Натижада пиёда воқеа жойида вафот этган. Дастлабки хулосага кўра пиёда маст ҳолатда бўлган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter