Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 26 туп соғлом дарахтни кесган “дарахткесар”га нисбатан жиноий иш очилди

Тошкентда 26 туп соғлом дарахтни кесган “дарахткесар”га нисбатан жиноий иш очилди

Жорий йилнинг 28 май куни куни Мирзо Улуғбек туманидаги собиқ 171-умумтаълим мактаби ҳудудида  26 туп Гледичия навли манзарали дарахтлар кесилгани аниқланган.

Туман ҳокимлиги берган маълумотга кўра, дарахтлар шу ҳудудда фуқаро Анатолий Страшко томонидан кесилгани аниқланган.

Унинг бу ишни мактабни ўраб турувчи панжарага туташ бўлган гаражлардан ошиб тушиб, амалга оширгани кузатув камераларига тушиб қолган.

Ҳозирда дарахтларга зиён етказган шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган зарар миқдори 312 млн 180 минг сўм миқдорида ҳисобланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг