Тошкентда 230 км тезликда юрган «эркатой»лар ушланди (видео)
Тошкент шаҳри кўчаларида 17-18 ёшли йигитлар қарама-қарши йўналишда ҳаракатланишган, бундан ташқари ЙПХ инспекторларининг тўхташ ишорасига ҳам писанд қилишмаган.
Бири ўз машинасига «мигалка»лар ўрнатиб юрган, бири тезликни 230 км.гача оширган ва бу ҳолатларни видеога олиб тик-токка жойлашган. Фоторадарга тушмаслик учун эса давлат рақамлари ёпиб қўйилган бўлган. Энг даҳшатлиси, уларнинг бирортасида ҳали ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ.
Қоидабузарлардан бирининг уч кунда уйидан уч хил «иномарка» ҳайдаб чиқиб атай қоидаларни бузиши бу болаларнинг кимларнингдир «эркатой»лари эканини билдиради.
Қайд этилишича, бу қоидабузарлар қатъий огоҳлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тўққиз ой ичида қарийб 1 700 нафар фуқаро ЙТҲда вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter