Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 13 ёшли бола «Tracker» олиб қочди

Тошкентда 13 ёшли бола «Tracker» олиб қочди

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 13 ёшли бола «Tracker» автомобилини олиб қочди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Чилонзор туманида 2 ноябрь куни кечки соат 4-5 атрофида Tracker эгаси ишдан қайтгач, машинасини одатдаги жойида қолдирган. Аммо автомобиль эшиги очиқ қолган.

Маълум бўлишича, 7-синф ўқувчиси тунда очиқ қолган автомобилни осонликча ўт олдирган.

Эрталаб 07:10 атрофида машинаси йўқлигидан хабар топган аёл милицияга хабар берган.

Ходимлар томонидан туманнинг Қатортол кўчасида хизмат олиб борилаётганда 09:30 ларда Tracker автоулови тўхтатилган. У тўхтамасдан, қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланган. Машина қувилиб, сиқув йўли билан тўхтатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг