Тошкентда йирик халқаро кинофестивал ўтказилади. Ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади
24 августдан Кинематография агентлиги «Ўзбекфильм» киноконцернида 28 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтиши кутилаётган «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивалининг махсус ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади. Шу муносабат билан бугун киноконцерн павильонида фестиваль ишчи гуруҳи билан танишув маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб, Тошкент халқаро кинофестивали давомида бўлиб ўтадиган воқеликларга батафсил тўхталди ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакилларига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Бош директор кинофестивалга 15дан ортиқ давлат иштирокчилари ташриф буюришини маълум қилди.
Бундан ташқари, ўзбек киносининг устоз киноижодкорлари ҳам Тошкент халқаро кинофестивали билан боғлиқ хотираларни ёдга олиб, ишчи таркибга омад тилашди. Тадбир давомида ёшлар ва ОАВ вакиллари «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик жараёнлари билан танишишди.
Эслатиб ўтамиз, беш кун давом этадиган кинофестиваль Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қайта тикланди. Эндиликда кинофестиваль Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан жорий йилдан бошлаб ҳар йили 28 сентябр – 3 октябр кунлари ўтказилади.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter