Тошкент вилоятидаги трассаларга яна радарлар ўрнатилди
Тошкент вилояти 4Р «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 7-км., 9-км., 11-км.лари оралиғи, яъни Бордонкўл МФЙда, 14-км., 17-км.лари оралиғи, яъни Истиқлол МФЙда, «Янгибозор-Паркент» автомоболь йўлининг 3-км. ва 7-км.да ҳамда «Тошкент-Олмалиқ» автомобиль йўлининг 29-км., Полвонак МФЙда янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилди.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу махсус автоматлаштирилган фото қайд этувчи радар ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб берган ҳолда ишни амалга оширади.
Махсус автоматлаштирилган фоторадар белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланаётган автоуловнинг тезлигини қайд этиб ва шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилгани бўйича жарима солиш тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз транспорт воситаларининг мулкдорларига қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилиб, фототасвир илова қилиниб, автоулов эгаси яшаш манзилига жўнатилади.
Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик — жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.
Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари Тошкент вилоятининг бошқа асосий йўллари ҳамда шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter