Тошкент вилоятида яширинган хавфли жиноятчи қўлга олинди
Қибрайда яшириниб юрган хавфли жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
10 май куни Тошкент вилояти Қибрай тумани «Майский» маҳалласида тезкор қидирув тадбири ўтказилган.
Унда 2020 йил 18 сентябрь кунидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган ва эҳтиёт чораси сифатида «Қамоқ» белгиланган, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун қидирув эълон қилинган 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган Х.Ш. ушланган. У зудлик билан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter