Тошкент вилоятида жазирама иссиқда ҳашар ўтказилишига муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқда «Оҳангарон тумани ҳокими А-373 трассасида ялпи ҳашар ўтказмоқда» сарлавҳаси остида материал эълон қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом ижроси юзасидан вақтинчалик ташкил этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаган фуқароларга тегишли тартибда ойлик иш ҳақлари тўлаб берилади.
Тасвирлардаги фуқароларнинг аксарияти ободонлаштириш ходимлари бўлиб, улар меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда, иш кунида ўз вазифаларини бажармоқда.
Шунингдек, иш ҳажми катталиги боис ҳашар йўли орқали вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан жамоат ишчилари ҳам вақтинчалик ишга ихтиёрий жалб қилинган. Уларнинг ҳам иш ҳақлари белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter