Тошкент вилоятида жомадон ичидан аёл мурдаси топилди
27 январь куни соат тахминан 21:30ларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, «Гулобод» маҳалласидан Паркент тумани, «Қизилтоғ» қўрғонига олиб борувчи йўлда қизил рангли жомадон ичидан ёши тахминан 30 – 35 ларда бўлган, осиё миллатига мансуб аёл киши мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 27 январь куни ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил август ойида Қибрай туманида саёҳат жомадонидан мурда чиққанди.
Марҳум Олий суднинг собиқ ходими экани аниқланиб, унинг қотили 19 йилга қамалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter