Тошкент вилоятида 3 ойлик чақалоғини 8 минг долларга пуллаётган фуқаро ушланди
2019 йил 18 мартда ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган 25 ёшли Ш.О. ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Сурхондарёда 8 кунлик фарзандини сотишга уринганлар қўлга тушганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter