Тошкент вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
М.Файзиев шу вақтга қадар «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ Тижорат департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келганди.
Эслатиб ўтамиз, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов октябрь ойида оламдан ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter