Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент телеминорасида телефондан фойдаланиш ва фото-видео туширишга рухсат берилди

Тошкент телеминорасида телефондан фойдаланиш ва фото-видео туширишга рухсат берилди

Тошкент телеминораси.

Фото: «Crrt.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

Ушбу қарор ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, Тошкент телеминорасига ташриф буюрувчи туристларга телеминоранинг фойесида, 100-110 метр баландликда жойлашган томоша майдончаси ва «Коинот» ресторанида фото (селфи) ва видео суратга олишга рухсат берилди.

Бу билан телеминорага ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар учун янада қулайликлар яратилди, энди улар Тошкент шаҳрининг энг гўзал ва кўркам масканларини фото ва видео суратга олиш имкониятига эга бўлдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг