Тошкент шаҳридаги Инҳа универститети халқаро сифат сертификатини олди
Жорий йилнинг 11 декабр куни Тошкент шаҳридаги Инҳа универститетида сифат менежменти тизимининг ISO 9001:2015 халқаро стандарти ва O'z DSt ISO 9001:2015 миллий стандарти талабларига мувофиқлиги сертификатларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Сифат менежменти тизими сертификати ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқ Германиянинг TÜV Thüringen сертификатлаштириш идорасининг расмий ҳамкори бўлган «SERT Management» халқаро эътироф этилган сертификатлаш органи томонидан амалга оширилди.
«SERT Management» МЧЖ директори Риад Ибрагимов Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалоловга сертификатни тантанали равишда топширди.
ISO 9000 серияли стандартларига мувофиқ сифат менежменти тизими сертификатининг мавжудлиги таълим муассасасининг юқори мақомини расман тасдиқлаш, рейтинг кўрсаткичларини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.
«Университетнинг ушбу сертификатни олиши таълим сифатини янада халқаро миқёсда эътироф этилишини англатади», деди Тошкентдаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Университетнинг асосий фаолияти ва бугунги кунда эришаётган натижаларининг миллий ва халқаро сифат стандартларига мувофиқлигининг расмий эътирофи»га сазовор бўлди.
Таъкидланишича, университет ахборот-коммуникация технологиялари ва логистика соҳаларида юқори малакали кадрлар тайёрламоқда, шунингдек, иқтисодиёт, давлат бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш соҳасида замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш учун муваффақиятли IT-кадрлар бўлишга интилаётган ёшларга билим ва тажрибани етказишга барча саъй-ҳаракатларни йўналтирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter