Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги бир қатор кўчалар номлари ўзгариши мумкин

Тошкент шаҳридаги бир қатор кўчалар номлари ўзгариши мумкин

Фото: «Shosh.uz»

Мамлакатимизда илм-фан, маданият ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган 11 нафар атоқли шахсларнинг юбилейлари кенг нишонланиши кутилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли фармойиши лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2020 йил давомида маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги, Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев таваллудларининг 110 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмад, Асқад Мухтор ҳамда атоқли олимлар Саъди Сирожиддинов ва Иброҳим Ҳамробоевлар таваллудининг 100 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудларининг 70 йиллик юбилейлари кенг нишонланади.

Қайд этилишича, таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг яшаган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, Тошкент шаҳридаги кўчаларга уларнинг номлари берилиши кўзда тутилган.

Муҳокама жорий ойнинг 25 санасига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг