Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дурдона 9-қаватдан кресло улоқтирди: ҳолатга аниқлик киритилди

Дурдона 9-қаватдан кресло улоқтирди: ҳолатга аниқлик киритилди

Фото: «Ria-glas.ru»

Интернет тармоғида аёл киши тўққизинчи қаватдан кресло ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди. Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

9 сентябрь куни соат 13:30 да муқаддам судланган 38 ёшли Дурдона A. маст ҳолда бўлиб, бирор сабабсиз Яшнобод тумани Қорасув кўчасидаги уйнинг 9-қаватидан креслони улоқтириб юборган. Ҳолатга аниқлик киритиш учун воқеа жойига профилактика инспектори етиб борган. Профилактик суҳбат давомида аёл анчадан буён эски мебелидан қутулмоқчи бўлганини, аммо подъезд орқали чиқаришга эринганини айтди ва бу ишидан афсусдалигини билдирди. Ҳолат туфайли ҳеч ким жабрланмади.

Дурдона A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») бўйича баённома расмийлаштирилди.

Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Яшнобод тумани судига йўналтирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг