Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Aмити университетида халқаро семинар ўтказилди

Тошкент шаҳридаги Aмити университетида халқаро семинар ўтказилди

Фото: «Mitc.uz»

Тошкент шаҳридаги Aмити университетида Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Aқлли шаҳар»нинг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли тўғрисида семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Mitc.uz»

Тадбирда Пусан «Aқлли шаҳар» лойиҳаси бўйича стратег ва етакчи тадқиқотчи Жон-Сунг Хван, Жаҳон банкининг катта иқтисодчиси, Smart City Global ҳамкорлик дастурининг раҳбари Хюн Гонг Ванг; Smart тармоғининг асосчиси Бобур Раҳимов ва бошқалар сўзга чиқишди.

Вазирлик ва идоралар ходимлари, журналистлар, тадқиқотчилар ҳамда Тошкент шаҳридаги Aмити университети талабалари рақамли иқтисодиётнинг ўрни ҳақида, қисқа вақт ичида муаммо ва ечим ўртасидаги тафовутни бартараф этишга қандай ёрдам бериши ҳақида маълумот олдилар.

Шунингдек, вазирлик ва идоралар ходимлари учун Ўзбекистонда «ақлли шаҳар»ларни ривожлантириш истиқболлари ва ривожланган мамлакатларнинг рақамли иқтисодиётни жорий этиш тажрибасини муҳокама қилиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг