Тошкент шаҳрида «яшил» ривожланиш ва қайта тикланадиган энергетика масалалари муҳокама қилинди
2022 йилнинг 21 сентабр куни Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларини (RES) кенг жорий этиш орқали Ўзбекистонда «яшил» энергетикани ривожлантиришга бағишланган «Huawei FusionSolar Partner Conference 2022» ҳамкорлик конференцияси бўлиб ўтди.
«Яшил» ривожланиш масалаларини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини жиловлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати Глазгода бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича БМТ доиравий конвенцияси иштирокчилари конференциясининг 26-сессиясидаги иштироки доирасида иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия улушини камида 25 %га ошириш, шунингдек, 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришиш учун барча зарур чораларни кўришга тайёрлиги ҳақида баёнот берди. Белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб, 2022-йил 10-июн куни Ўзбекистон Президенти қайта тикланувчи энергия манбаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини эълон қилган.
Республикада қабул қилинган чора-тадбирларга жавобан Huawei компанияси инновацияларни давом эттирмоқда ва маҳаллий ҳамкорлар билан кам углеродли ривожланишни жадаллаштириб, мамлакатда янада оқилона яшил ҳаётга олиб келадиган тоза, қайта тикланадиган энергия ечимларини тақдим этишда давом этмоқда. Тажриба алмашиш, экотизимни мустаҳкамлаш ва энергетика соҳасида рақамли технологиялар, булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллектнинг интеграциясини муҳокама қилиш учун платформа яратиш мақсадида Huawei компанияси «O‘zeltexsanoat» уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг барча тармоқлари ва резидентлари манфаати учун «яшил» электр энергиясини ривожлантиришга бағишланган конференция ўтказди.
«Бугун биз қайта тикланадиган энергия манбаларини мамлакат иқтисодиётига жорий этиш, айниқса, қуёш энергетикасини ривожлантиришга эътибор қаратишнинг афзалликларини муҳокама қилиш учун йиғилдик. Ўзбекистонда қуёш энергетикасини ривожлантириш салоҳияти жуда катта ва унинг тўлиқ ошкор этилиши давлатга иқтисодиётни трансформациялаш ва рақамлаштиришни жадаллаштиришга ёрдам беради, – деб таъкидлади Huawei Digital Power Yevrosiyo бўлими бош менежери Сю Хай ўзининг табрик нутқида, – Fotovoltaik ечимлар йирик электр станциялари, тижорат ва саноат тармоқлари ва турар-жой қуёш энергияси бозори учун ҳар бир уй ва ташкилот учун асосий энергия манбаи сифатида яшил ақлли ечимларга ўтишни тезлаштиради. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қуёш технологиялари кенг тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда, бутун саноатнинг саъй-ҳаракатлари туфайли қуёш электр энергиясини ишлаб чиқариш таннархи пасаймоқда. Бу эса қуёш энергиясини тармоқ паритетига эришиш учун биринчи қайта тикланадиган манбага айлантиради».
Сю Хай шунингдек, Huawei компанияси Ўзбекистонда қуёш энергетикаси экотизимини қуриш бўйича нафақат барча ҳамкорларни, жумладан, савдо, хизмат кўрсатиш ва ечим ҳамкорларини, саноат стандартларини ишлаб чиқиш ташкилотлари, сармоявий ва молиялаштириш бўйича ҳамкорларни ҳамда иқтидорларни тайёрлашни ҳам бирлаштиришга умид қилишини қўшимча қилди.
Конференция давомида Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича экотизим ҳамкорлари, жумладан «O‘zeltexsanoat» уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Аброр Боев, шунингдек, Photomate, Sun High-Tech, Solar Nature, SEPCOIII компаниялари вакилларининг табрик сўзлари ва тақдимотлари билан чиқдилар.
2021-йилда Huawei компанияси асосий эътибор кам углеродли технологияларни ривожлантиришга қаратганлиги туфайли илмий-тадқиқот инвестициялари бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Шу мақсадда Huawei Дигитал Поwер 2021 йилда очилган эди. Мамлакатда «яшил» ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун 2022-йил сентабр ойида Huawei компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter