Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри учун 3,9 млн. долларга электробуслар харид қилинади

Тошкент шаҳри учун 3,9 млн. долларга электробуслар харид қилинади

Фото: Транспорт вазирлиги

БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида Тошкент шаҳри учун электробуслар сотиб олинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Ушбу лойиҳани БМТ дастури ва Глобал экология жамғармасининг «Атмосферага зарарли моддаларни кам чиқарувчи автотранспорт воситаларига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш» дастури доирасида амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа Тошкент шаҳри мисолида шаҳар жамоат транспортида электротранспортдан жадал равишда фойдаланишни жорий этиш йўли билан атроф - муҳит сифатини яхшилашга йўналтирилган бўлиб, ушбу тажриба Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам жорий этилиши мумкин.

Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун электробусларни харид қилиш ҳамда пилот лойиҳа тариқасида шаҳарда яшил транспорт йўлагини жорий этиш кўзда тутилган. Олти йил муддатга мўлжалланган лойиҳага донорлар БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экология жамғармаси томонидан 3,9 млн. доллар маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг