Тошкент шаҳар ИИББ тадбиркор Жаҳонгир Умаров калтакланганини рад этди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан йирик тадбиркор Жаҳонгир Умаров (маълумотларга кўра, унинг қўл остида 1500 киши меҳнат қилган) калтаклангани ҳақидаги маълумотни рад этди.
ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, «Asiaterra.info» сайтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг Жаҳонгир Умаровга нисбатан амалга оширилган ноқонуний ҳаракатлари ҳақидаги маълумотлар эълон қилинган.
«Мақолада келтирилган далиллар ва хулосалар шошилинч чиқарилган деб ҳисоблаймиз. Хабар қиламизки, жорий йилнинг 22 январь куни Умаров ишлайдиган офисда ўтказилган тезкор тадбирлар чоғида, унинг ёнидан умумий оғирлиги 10,22 грамм бўлган «кўкнор» гиёҳвандлик моддаси аниқланган ва мусодара қилинган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Дастлабки тергов давомида Умаровнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси, 2-қисми, а-банди бўйича белгиланди. Қўлга олиш вақтида эркакнинг танасида гематомалар ва тирналган излар аниқланган, бу қўлга олинган шахснинг ҳужжатли тушунтириши билан тасдиқланган», дейилади хабарда.
Ж.Умаров иши барча далиллари суд органлари томонидан белгиланган тартибда текширилади. Суд суриштирувлари тугамагунга қадар ОАВ ва фуқаролардан шошилинч хулоса чиқармасликларини сўраймиз, дейилган ИИББ ахборотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter