Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фото:«Gazeta.uz»

Шерзод Рафатович Хаджизадаев Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди, дея хабар қилди «Газета.uz».

Чоршанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ижросини сифатли ташкил этиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ёш оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва кредитларни ўзлаштириш дастурларини амалга ошириш бўйича ишлар танқид остига олинган. Пойтахт маъмуриятида ушбу йўналишда масъул ҳисобланган Шерзод Хаджизадаев вазифасидан озод қилинди.

Шерзод Хаджизадаев 2018 йил 4 октябрь куни Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Унга қадар Марказий банк раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг