Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати пойтахт бозорларида мониторинг ўтказди

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати пойтахт бозорларида мониторинг ўтказди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ўтказилган мониторингга кўра,  Ўрикзор, Чилонзор буюм бозори, Қатортол савдо комплекси ва Чорсу бозорларида 127 ҳолатда тўлов терминалларидан фойдаланмаслик, 104 ҳолатда назорат касса машиналарини ишлатмаслик, 77 ҳолатда ҳужжатсиз фаолият юритаётганлиги ва 3 ҳолатда истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулотлар сотилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар қилди. 

Мониторинг давомида нақд пул тушумларини банк кассаларига топширмаслик, назорат касса машинасини носоз ҳолатга келтириш, фискал хотирадаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, назорат касса машиналарини йўқотиш орқали товар айланмалари тўғрисидаги маълумотномаларни сохталаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилмоқда.

Ўрикзор бозорида 13 нафар тадбиркорнинг фаолиятида ўтказилган хронометраж (кўздан кечириш) тадбирида жорий йил январь ойининг ўтган 20 кунида ўртача тушум 14,6 млн. сўмни ташкил этган бўлса, ўрганиш кунида бир кунлик тушум 112,5 млн. сўмни яъни, олдинги кунларга нисбатан қарийб 8 бараварга ошди. Масалан, ушбу ҳудудда савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркор О.Салимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) банк кассасига кунига ўртача 551,1 минг сўм савдо пули топшириб келган бўлса, хронометраж кўздан кечириш тадбири ўтказилган куни тушум 8030,3 минг сўмни ташкил этиб, олдинги кунларга нисбатан 15 бараварга ошган.

Тўлов терминали ва назорат касса машиналарини белгиланган тартибда ишлатмаганлик учун Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача, тўлов терминали орқали тўловларни қабул қилишни рад этиш энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида ҳамда Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан, савдодан тушган нақд пул маблағларини банк кассаларига топширмаслик, яширилган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима ҳамда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, деб баҳоланади.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан бу каби мониторинглар яна давом эттирилиши айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг