Тошкент метросининг айрим бекатлари вақтинча ёпилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 387-Ф сонли фармойиши талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Фарғона йўли кўчасидан «Қўйлиқ» деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен ер усти ҳалқа йўлининг 6 ва 7 бекатлари оралиғи ер устки қисмида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабати билан 7 бекат 2022 йил 11 июл кунидан 18 июл кунига қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати «Дўстлик 2» бекати билан 6 бекат оралиғида ташкил этилади.
Шунингдек, 2022 йил 11 июл кунидан августга қадар ер усти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05-00 дан 23-00 гача амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter