Тошкент метросида мобиль алоқа ишга туширилиши мумкин
2018 йил 1 июндан бошлаб Тошкент метрополитенида фотосурат ва видеога туширишга расман рухсат берилиб, Метрополитендан фойдаланиш қоидаларининг 4 — «Йўловчиларнинг ҳуқуқлари» бўлимига 4.2-банд қўшилган ва унда «Фото- ва видео суратга олишга рухсат этилади» деб ёзиб қўйилган эди.
Айни пайтда синов тариқасида Тошкент метрополитенининг айрим бекатларида бепул Wi-Fi ишлаб турганини алоҳида қайд этиш керак. «Repost» нашрининг аниқлик киритишича, эндиликда метрода алоқа хизмати ҳам ишга тушиши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, метрога мобиль алоқа операторларининг антенналарини ўрнатиш ишлари Wi-Fi тармоғининг синови якунига етгач бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter