Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент метрополитени» аҳолига мурожаат қилди

«Тошкент метрополитени» аҳолига мурожаат қилди

Фото: Xabar.uz

Тошкент метрополитени Ер усти ҳалқа йўлининг 2-босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда.

Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» хабар бермоқда. 

Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни 1-босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 19 апрел санасида Ер усти ҳалқа йўлининг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтатилади.

Шу кунда поездлар ҳаракати «Дўстлик-2»—«6-бекат» оралиғида ташкил этилади.

Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатга қадар қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг