Тошкент марказида «Ласетти» катта тезликда дарахтга урилиб ёниб кетди
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 18:50 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Нукус кўчасида ЙТҲ содир бўлди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.М. «Ласетти» русумли транспорт воситасида А.Қодирий кўчасидан А.Темур кўчасига тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб кетаётганида рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратувчи бўлагидан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб дарахтга урилган ва транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter