Тошкент ҳудуди кенгайтирилади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан пойтахтнинг Тошкентнинг Сергели, Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳудуди Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманлари ҳисобига 7,8 минг гектардан кўпроққа кенгайтирилди. Бу ҳақдаги қарор 23 июль куни қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Ҳужжатга кўра:
- Сергели тумани таркибига Тошкент вилоятининг Зангиота туманидан 1827,1 гектар (шундан, 424,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари);
- Бектемир тумани таркибига Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидан 490 гектар (шундан, 154,2 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ва Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан 1134,2 гектар;
- Мирзо Улуғбек тумани таркибига Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2294,6 гектар (шундан, 1090,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари);
- Яшнобод тумани таркибига Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан 2107,4 гектар (шундан, 1002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони, жами 7853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳри таркибига қўшилди.
Бундан ташқари, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилди:
- Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига;
- Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилди.
Кенгаш қарорида Тошкент шаҳри ва вилояти туманларининг янги чегаралари таснифлаб чиқилган.
Эндиликда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter