Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳокимининг қарори бекор қилинди. Бузилган жой нима бўлади?

Тошкент ҳокимининг қарори бекор қилинди. Бузилган жой нима бўлади?

Фото: «hotelmiradordegredos.com»

Тошкент шаҳар Миробод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида 24-уй (кўпқаватли) олдидаги болалар майдончаси хусусий тадбиркорга берилиши ортидан катта можаро келиб чиққанди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда бир неча бор ёзилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 9 февралдаги 96-сонли қарорига асосан қайд этилган манзилда мавжуд биноларни таъмирлаш ҳамда ўзига тегишли ҳудуднинг 0,04 гектар қисмида қўшимча маъмурий ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қуришга рухсат берилган.

Мазкур қарор шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлганлиги боис, Тошкент шаҳар прокуратурасининг протестига асосан бекор қилинган.

Шу билан бирга, Чилонзор туман маъмурий судининг 13.11.2018 йилги ҳал қилув қарори билан ҳам «Барака коммунал» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг аризаси қаноатлантирилиб, шаҳар ҳокимининг юқоридаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Шундан сўнг, болалар майдончаси ўрнида олиб борилаётган қурилиш ишлари тўхтатилган, бироқ ҳудуд аввалги ҳолатига келтирилмаган.  

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, 2019 йил 16 октябрь куни Миробод тумани прокуратураси томонидан фуқаролар манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига хусусий тадбиркор зиммасига қурилмани бузиш ва ҳудудни аввалги ҳолатига келтириш мажбуриятини юклаш ҳақида даъво аризаси киритилди.

Маҳкама матбуот хизмати алоҳида қайд этдики, суд қарори қабул қилиниб, ҳолат қонуний ечимини топгунга қадар мазкур масала кун тартибида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг