Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент автобуслари Ёшлар кунида ёшларга пуллик хизмат кўрсатган. Ҳолатга изоҳ берилди

Тошкент автобуслари Ёшлар кунида ёшларга пуллик хизмат кўрсатган. Ҳолатга изоҳ берилди

Бугун 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Тошкент шаҳрида автобуслар ёшларга бир кун бепул хизмат кўрсатишига доир Ҳукумат қарори қабул қилинган эди. Бугун, ижтимоий тармоқларда пойтахт автобуслари ёшларга пуллик хизмат қилаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий муносабат билдириб, ушбу ҳолатни тасдиқлаган.

«Пойтахт бўйлаб ҳаракатланаётган айрим автобус йўналишларида ёшларга пуллик хизмат кўрсатиш ҳолати кузатилган. Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат»нинг масъул ходимлари томонидан ушбу ҳолат қатъий назоратга олинган. Йўналишларда 30 июнь куни 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилиши бўйича қўшимча йўриқномалар ва топшириқлар берилмоқда», – дейилади корхона маълумотида.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ўз ўрнида ёшлардан ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишларини сўрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг