Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент аэропортининг терминал ҳудудида қатор чекловлар жорий қилинди

Тошкент аэропортининг терминал ҳудудида қатор чекловлар жорий қилинди

Айни кунларда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари бошланган. Шу муносабат билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида терминал ҳудудида бир қатор чекловлар жорий этилган.

Бу ҳақда «Uzbekistan airports» малум қилди.

Хабарда айтилишича, автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакда йўловчиларни тушириш 10 дақиқадан ошмаслиги лозимлиги, узоқроқ вақт тўхташ лозим бўлса, автотураргоҳган фойдаланиш кераклиги эслатилди..

Шунингдек, реконструкция ишлари муносабати билан кузатувчиларнинг Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кириши вақтинча чекланган.

«Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга терминал ичига киришга рухсат этилади. Ушбу шахслар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари лозим», – дейилади расмий ахборотда.

Қайд этилишича, асосий учиб кетиш терминали олдидаги биринчи қават қурилишини ўз ичига олган босқич 2024 йил июн ойида якунланиши режалаштирилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг