Тўрткўлда фуқарога 10 гектар ер олиб беришни ваъда қилган раҳбар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “А.” МЧЖ раҳбари Н.Х. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга Тўрткўл тумани ҳудудидан боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш йўналиши бўйича 10 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 30 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter