Тошкентда тўрт нафар қиз қўлга олинди
30 март куни Учтепа тумани ИИО ФМБга 19 ёшли Хуршидабону С. мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг уйига кириб 4.000 АҚШ долларилик тилла тақинчоқларни ўғрилаб кетганлиги ҳақида хабар берди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар – 28 ёшли Гулшан Д., 20 ёшли Тўхтагул Д., 19 ёшли Зарина Х. ва 12 ёшли Н.Д.лар қўлга олинган.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter