Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт нафар боксчимиз ЖЧ финалида жанг қилади

Тўрт нафар боксчимиз ЖЧ финалида жанг қилади

Москва шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтади.

Олтин медаль учун кечадиган бугунги баҳсларда 4 нафар вакилимиз рингга кўтарилади. Қизларимиздан Мавлуда Мавлонова (-75 кг), йигитларимиздан Осиё ўйинлари финалчиси Шунқор Абдурасулов (-60 кг), Мужибилло Турсунов (-64 кг) ва Лазизбек Муллажонов (+91 кг) чемпионлик учун жанг қилиши белгилаб қўйилган.

-75 кг: Мавлуда Мавлонова – Виктория Кебикова (Беларусь) (18:00дан сўнг)

-60 кг: Шунқор Абдурасулов – Константин Опольский (Россия) (19:20 дан сўнг)

-64 кг: Мужибилло Турсунов – Дмитрий Асанов (Беларусь) (19:35 дан сўнг)

+91 кг: Лазизбек Мулложонов – Светослав Тетерин (Россия) (21:15 дан сўнг).

Эслатиб ўтамиз, ярим финал босқичида 3 нафар вакилимиз имкониятни бой бергани боис жамоамиз шунча бронза медалини нақд қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг