Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилди
Наманган вилоятидаги «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли магистрал газ қувури ўтган ер майдонида номаълум шахслар томонидан келишмасдан ерни қазиш ишлари олиб борилганлиги натижасида Тўрақўрғон ИЭСни ёқилғи билан таъминловчи газ қувурига шикаст етказилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Мазкур газ қувурига етказилган шикаст натижасида Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилди.
«Ҳозирги вақтда носозликларни бартараф этиш, шунингдек, электр таъминоти учун захира қувватларини ишга тушириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, аҳоли бошқа электр стансияларида захира энергоблокларини улаш бўйича ишларни бажариш учун маълум вақт зарурлиги сабабли айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирилди.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter