Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўра Боболов икки нафар ҳокимни жазолади

Тўра Боболов икки нафар ҳокимни жазолади

Фото: Xabar.uz

Сурхондарё вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги Ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилган. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши аҳволи тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди, дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Жумладан «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида 2020 йилда Ангор ва Шўрчи туманларини рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун мазкур туманлар ҳокимларига нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-қисмига асосан, «Ўртача ойлик иш ҳақининг ўн фоизи» миқдорида жарима жазоси белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг