Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўра Боболов ҳоким лавозимига қайтди

Тўра Боболов ҳоким лавозимига қайтди

Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Т.Боболов 2022 йилнинг 26 декабрида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасидан бўшатилган ва 2023 йилнинг февралида Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётгани маълум бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими Тўра Боболовнинг Ангор тумани прокурори билан бўлиб ўтган мулоқоти, дея айтилган аудиосуҳбат тарқалган ва ҳолат давлат раҳбари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида ҳам эслаб ўтилиб, Боболовга «прокурор билан гаплашишдан олдин мактаб қурилишини жойига қўйиб қўйиш керак»лиги уқтирилган эди. 

Ўтган йилнинг 26 декабр куни эса Тўра Боболов вилоят ҳокими вазифасидан олиб ташланганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг