Тўра Боболовнинг янги лавозими маълум бўлди
Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов ҳозирда Тошкентда ишлаётгани маълум бўлди.
Икки ой муқаддам Президентнинг тегишли фармони билан Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Ўшандан буён Боболовнинг янги лавозими кенг жамоатчиликка маълум эмасди.
Яқинда «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтган. Тадбирда Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси сифатида иштирок этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter