Тўра Боболовнинг қарори бекор бўлди
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов 2022 йил 18 октябрда Бандихон туман ҳокимлигига «Skoda Kodiaq Ambition» хизмат машинасини харид қилиш учун 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида 23-8-0-Ф/22-сонли фармойишни имзолаган.
Мазкур фармойиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилди.
Ҳукумат қарори билан белгиланган меъёрларга кўра, туман ва шаҳар ҳокимликларининг раҳбарларига сотиб олишга рухсат этилган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи БҲМга нисбатан 1000 баробари (300 млн сўм), раҳбар ўринбосарларига эса базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 700 баробари (210 млн сўм) этиб белгиланган.
Бандихон тумани ҳокимлигига сотиб олиниши режалаштирилган хизмат автотранспортининг нархи мазкур меъёрларга зид бўлган.
Шу муносабат билан, Агентлик вилоят ҳокимлигига тегишли фармойишини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилган ҳамда мазкур фармойиш бекор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter