Тўққиз йилдан бери қидирувда бўлган хавфли жиноятчи қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари гиёҳвандлик воситалари контрабандасига алоқадор хавфли жиноятчини қўлга олди, деб хабар берди «ЎзА».
Сариосиё туманининг Себзор маҳалласида яшаган 36 ёшдаги Соли Азабов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2009 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб кетганди. Қидирувга берилган бу шахснинг изи тўққиз йилдан буён топилмаётган эди. У Тожикистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига кираётган вақтда аниқланиб, ушланди.
Айни пайтда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter