«Толибон» Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариляпти
Россия ҳукумати «Толибон»ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаради ва бу ҳақида тез орада эълон қилинади.
«Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш қарори энг юқори даражада қабул қилинган, бироқ қонуний тартиб-қоидаларга риоя қилиш лозим», – дейди Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Кабулов.
Кабулов аввалроқ «Толибон»ни Россия Федерациясида тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш жараёнлари муваффақиятли давом этаётганини ёзганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter