Ўзбекистон чегарасига 10 минг жангчи жўнатилгани ҳақидаги хабарга расмий изоҳ берилди
Россиянинг «Интерфакс» нашри «Толибон» қуролли кучлари бош штаби раҳбари Қори Фасиҳуддин Фитратнинг твиттердаги саҳифасига асосланиб, Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан қуролланган 10 минг жангчи жўнатилаётганини маълум қилган эди.
Манбаларимизга кўра, бу хабар ёлғон, Ўзбекистон чегараси томон ҳеч қандай қўшинларнинг ҳаракати кузатилаётгани йўқ.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг декабрь ойида «Толибон» вакиллари армия бош штаби раҳбари Фитратга тегишлилиги айтилган твиттердаги саҳифа сохта экани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter